Cookie файллари сиёсати

Сookie  файллари / SessionStorage / LocalStorage

 

Веб-сайтларда баъзан cookie деб номланадиган файллар, шунингдек, LocalStorage ва SessionStorage технологиялари ишлатилади. Бу бизнинг таклифлар фойдаланувчилар учун янада қулай, янада самарали ва хавфсиз бўлиши учун хизмат қилади. LocalStorage ва SessionStorage – булар технологиялар бўлиб, улар ёрдамида Сизнинг браузерингиз маълумотларни компьютерингизда ёки мобиль қурилмангизда сақлайди. Cookie файллари – бу матнли файллар бўлиб, веб-браузер орқали компьютер тизимида сақланади. Сиз cookie файллари, шунингдек LocalStorage ва SessionStorage технологияларини ишлатишдан воз кечишингиз ҳам мумкин, бунинг учун браузерингизнинг керакли созламасини танлашингиз лозим.

 

Кўп сонли веб-сайтлар ва серверлар cookie файлларини ишлатади. Кўплаб cookie файллари cookie файлининг ягона идентификатори ҳисобланган идентификация рақами (Cookie-ID) га эга. Бу – белгилар сатрларидан иборат бўлиб, улар ёрдамида веб-сайтлар ва серверлар аввал сақланиб қолган cookie файлига эга муайян браузер билан боғланиши мумкин. Бунинг натижасида ташриф буюрилган веб-сайтлар ва серверлар маълумотлар субъектининг индивидуал браузерини бошқа cookie файлларига эга яна бошқа браузерлардан фарқлай олиши таъминланади. Муайян браузерни cookie файлининг ноёб идентификация рақами ёрдамида аниқлаш ва идентификациялаш мумкин.

 

Cookie файлларини ишлатилиши мазкур сайтга ташриф буюришни фойдаланувчилар учун янада қулайроқ бўлишига ёрдам беради, бундай қулайликка cookie файлларини ўрнатмасдан эришиб бўлмайди.

 

Фойдаланувчиларга қулайлик учун сайтимиздаги ахборотлар ва таклифлар cookie файллари ёрдамида оптималлаштирилиши мумкин. Аввал айтиб ўтганимиздек, cookie файллари бизга сайтимиз фойдаланувчиларини таниб, аниқлашга рухсат беради. Бундай аниқлаб олишдан мақсад,  ташриф буюрувчиларнинг сайтимиздан фойдаланишларини енгиллаштириш ҳисобланади. Масалан, cookie файлларини ишлатган ташриф буюрувчи ҳар сафар сайтга кирганда қайтадан рўйхатдан ўтиши керак бўлмайди, чунки бу жараённи фойдаланувчи компьютерида сақланган веб-сайт ва cookie файли бажаради. Бошқа мисол сифатида, интернет-дўконидаги харидлар саватининг cookie файлини келтириш мумкин. Бундай cookie файли ёрдамида интернет-дўкон харидорнинг ўз виртуал саватига жойлаштирган товарларини эслаб қолади.

 

Маълумотлар субъекти исталган вақтда, ўзи фойдаланаётган браузерни керакли созламасидан фойдаланган ҳолда, сайтимиз сақлаб қоладиган cookie файлларини ўрнатилишини олдини олиши мумкин, ва шунинг билан бирга cookie файлларини ўрнатилишидан узоқ муддатга воз кечиш мумкин. Бундан ташқари, аввал  ўрнатилган cookie файллари исталган вақтда браузер орқали ёки бошқа дастурий таъминот ёрдамида ўчирилиши мумкин. Бу жараён оммалашган барча браузерларда амалга оширилади. Агар маълумотлар субъекти ўзи фойдаланаётган браузерда cookie файллари созламасини ўчирса, унда, сайтимизнинг айрим функциялари тўлиқ ҳолда тақдим этилмаслик эҳтимоли мавжуд.

 

Умумий маълумотлар ва ахборотларни йиғиш

Мазкур веб-сайт, унга маълумотлар субъекти ташриф буюрганда ёки қандайдир автоматлашган тизимга сўров юборганда бир қатор умумий маълумотларни ва бошқа ахборотларни йиғади. Бу ахборотлар сервер журналидаги файллар (Logfiles) да сақланади.

Қуйидаги ахборотлар йиғилиши мумкин:

(1) браузерларнинг ишлатилаётган тури ва версияси,

(2) тизим орқали веб-сайтга мурожаат қилувчи фойдаланилаётган операцион тизим,

(3) веб-сайтга мурожаат қилаётган тизими мавжуд бўлган сайт, бизнинг веб-сайтимизга келиб тушади (бу Referrer деб номланади),

(4) веб-сайтга мурожаат қилувчи тизим ёрдамида ташриф буюрилган сайтимизнинг суб-сайтлари,

(5) веб-сайтга ташриф буюрилган сана ва вақт,

(6) интернет-протокол манзили (IP-адрес),

(7) веб-сайтга мурожаат қилувчи тизим интернет хизматлари провайдери,

(8) бизга тегишли бўлган ахборот-технологиялари тизимларига ҳужум мавжуд бўлган ҳолатда таҳдидларни олдини олиш учун хизмат қилувчи маълумотлар ва ахборотлар.

 

Ушбу умумий маълумотлар ва ахборотларни ишлатилишида биз маълумотлар субъекти тўғрисида ҳеч қандай хулоса қилмаймиз. Барча маълумотлар аслида қуйидагилар учун муҳимдир:

 (1) сайтимиз мазмунини тўғри тақдим этиш,

(2) сайтимиз мазмунини ва унинг учун рекламани оптималлаштириш,

(3) сайтимиз ахборот-технологик тизимлари ва техникаларининг узоқ муддатли самарадорлигини таъминлаш, шунингдек 

(4) киберҳужум юз берган тақдирда, керакли суд тергов ишлари учун зарур маълумотларни ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга тақдим этиш.

Шундай қилиб, бу аноним йиғилган маълумотлар ва ахборотларни, бир тарафдан, биз томонимиздан таҳлил қилинади, бошқа тарафдан эса, компаниямиздаги маълумотлар ҳимояси ва хавфсизлиги даражасини ошириш мақсадида баҳоланади, бу якуний ҳисобда, биз қайта ишлов бераётган шахсий маълумотлар ҳимоясининг оптимал даражасини таъминлайди. Сервер журналининг аноним маълумотлар файллари, маълумотлар субъекти тақдим этган барча шахсий маълумотлардан алоҳида ҳолда сақланади.   

 

Сайт орқали алоқа имконияти

Қонунчиликка биноан, мазкур сайтда компаниямиз билан тезда алоқа ўрнатишни, шунингдек электрон коммуникация воситалари ёрдамида тўғридан-тўғри алоқага чиқишни таъминловчи ахборот мавжуд. Бундай алоқа, хусусан, кўрсатилган электрон почта (электрон почта манзили) нинг умумий манзилидан фойдаланиш билан амалга оширилади. Маълумотлар субъекти электрон почта орқали ёки алоқа формуляри ёрдамида маълумотларни қайта ишлашга масъул бўлган шахс билан алоқа ўрнатган тақдирда, маълумотлар субъекти юборган шахсий маълумотлар автомат тарзда сақланади. Маълумотлар субъекти томонидан ихтиёрий равишда тақдим этиладиган бундай шахсий маълумотлар, қайта ишлаш ёки маълумотлар субъекти билан алоқа ўрнатиш мақсадида сақланади. Бу шахсий маълумотлар учинчи шахсга тақдим этилмайди. 

 

Шахсий маълумотларни режали ўчириш ва блоклаш

Қайта ишлашга масъул шахс, маълумотлар субъектининг шахсий маълумотларини уларни фақат сақлаш мақсадига эришиш учун керакли бўлган вақт даврида, ёки бошқа, қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда европа ёки бошқа қонун чиқарувчи томонидан кўзда тутилган, таъсири масъул шахсга тегишли бўлган  ҳолатларда қайта ишлайди ва сақлайди.

Агар шахсий маълумотларни сақлаш мақсади тугатилса ёки қонундаги ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлардаги европа ёки бошқа қонун чиқарувчи томонидан кўзда тутилган муддати тугаса, қонунчилик меъёрларига кўра, улар режали равишда блокланади ёки ўчирилади.

 

Маълумотлар субъекти ҳуқуқлари

а) тасдиқлаш ҳуқуқи

Ҳар бир маълумотлар субъектининг ўз шахсий маълумотларини қайта ишлаш амалга оширилаётгани ёки бундай эмаслигини масъул шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи европа қонун чиқарувчиси томонидан таъминланган. Агар маълумотлар субъекти бу ҳуқуқидан фойдаланиш истагини тасдиқламоқчи бўлса, бундай тасдиқ учун, у истаган вақтда, масъул шахснинг исталган ходимига мурожаат қилиши мумкин.

              b) ахборот олиш ҳуқуқи

Шахсий маълумотлари қайта ишланаётган ҳар бир маълумотлар субъекти, истаган вақтда масъул шахсдан маълумотлар субъектига тегишли сақланган шахсий маълумотларни, шунингдек унинг нусхасини бепул олиш ҳуқуқига эга ва бу европа қонун чиқарувчиси томонидан таъминланган. Бундан ташқари, маълумотлар субъектининг қуйидаги ахборотларни олиш ҳуқуқи европа қонун чиқарувчиси томонидан эътироф этилган:

  • маълумотларни қайта ишлаш мақсадлари
  • қайта ишланадиган шахсий маълумотлар туркуми
  • шахсий маълумотлари ошкор бўлган ёки ошкор бўлаётган  қабул қилувчилар ёки  қабул қилувчилар тоифалари, айниқса, агар бундай қабул қилувчилар учинчи мамлакат ёки халқаро ташкилот ҳисобланса
  • мумкин бўлганда, шахсий маълумотлар сақланиши режалаштирилган муддат, ёки, агар бу мумкин бўлмаса, бундай муддатни аниқлаш мезонлари
  • маълумотлар субъектининг шахсий маълумотларини тузатиш ёки ўчириш ҳуқуқининг мавжудлиги, ёки маълумотларнинг масъул шахс томонидан қайта ишланишини чеклаш ҳуқуқининг, ёки бундай қайта ишланишга қарши эътироз билдириш ҳуқуқининг мавжудлиги
  • назорат қилувчи органга шикоят қилиш ҳуқуқининг мавжудлиги
  • агар шахсий маълумотлар, бевосита маълумотлар субъекти томонидан олинмаган бўлса: бундай маълумотларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги барча мавжуд ахборотлар 
  • қарор қабул қилишнинг автоматлаштирилган жараёни мавжудлиги, жумладан, профиллаш, Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентнинг 22(1) ва 22(4) моддаларига биноан ва, камида шундай ҳолатлардаки, қарор қабул қилишдаги мантиқ тўғрисида, шунингдек маълумотлар субъекти учун бундай қайта ишлов беришнинг натижаси ва кутилган самараси тўғрисида мазмунли ахборотларнинг мавжудлиги

Шунингдек, маълумотлар субъекти ўз шахсий маълумотларини учинчи мамлакатга ёки халқаро ташкилотга берилганлик ҳолати тўғрисидаги ахборотни олиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолат амалга оширилган тақдирда, маълумотлар субъекти бу ҳолатга нисбатан тегишли кафолатлар тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқига ҳам эга.

Агар маълумотлар субъекти ахборотлар олиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи бўлса, тегишли сўровлар билан масъул шахснинг исталган ходимига исталган вақтда мурожаат қилиши мумкин.

c)    тузатиш ҳуқуқи

Шахсий маълумотлари қайта ишланаётган ҳар бир маълумотлар субъектининг, ўзига тегишли бўлган шахсий маълумотларидаги хатоларни зудлик билан тузатилишини талаб этиш ҳуқуқи европа қонун чиқарувчиси томонидан таъминланган. Бундан ташқари, маълумотлар субъекти шахсий маълумотларни қайта ишлаш, қўшимчалар киритиш каби мақсадларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, бу ҳақида керакли ариза бериш орқали ҳам маълумотларга қўшимчалар киритишни талаб қилиши мумкин.

Агар маълумотлар субъекти бундай қўшимчалар киритиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи бўлса, тегишли ариза билан масъул шахснинг исталган ходимига исталган вақтда мурожаат қилиши мумкин.

d)     ўчириш ҳуқуқи (унутиш ҳуқуқи)

Шахсий маълумотлари қайта ишланаётган ҳар бир маълумотлар субъекти, ўзига тегишли бўлган шахсий маълумотларни қайта ишлаш зарурати мавжуд бўлмаса, шунингдек қуйидаги сабаблардан бири мавжуд бўлганда, бундай маълумотларни зудлик билан ўчиришни масъул шахсдан талаб этиш ҳуқуқига эга ва бу ҳуқуқ европа қонун чиқарувчиси томонидан таъминланган:

  1. Шахсий маълумотлар йиғиб бўлинган ёки бошқа тарзда, энди зарурати мавжуд бўлмаган мақсадда қайта ишланганда.
  2. Маълумотлар субъекти Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 6 (1) моддаси (а) банди ёки 9(2) моддаси (а) бандига бўйича асосланган  маълумотларни қайта ишлашга берган розилигини бекор қилганда, шу билан бирга маълумотларни қайта ишлаш учун бошқа ҳуқуқий асослар мавжуд бўлмаганда.
  3. Маълумотлар субъекти Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 21(1) моддасига биноан, маълумотларни қайта ишлашга қарши эътироз билдирганда, шунингдек қайта ишлашга керакли ҳуқуқий асослар мавжуд эмаслиги ёки маълумотлар субъекти Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 21(2) моддасига биноан маълумотларни қайта ишлашга қарши эътироз билдирганда.
  4. Шахсий маълумотлар бузилган ҳолда қайта ишланганда.
  5. Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар қонунчилигига биноан, ҳуқуқий мажбуриятни бажариш учун зарур бўлганда, қонун ҳужжатлари масъул шахсга нисбатан қўлланилган ҳолда шахсий маълумотлар ўчирилганда.
  6. Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 8(1) моддасига биноан, шахсий маълумотлар ахборот ҳамжамияти томонидан таклиф этган хизматлар асосида йиғилганда.

Юқорида келтирилган сабаблардан бири мавжуд бўлганда, шунингдек, агар маълумотлар субъекти сақланган шахсий маълумотларни ўчириш истагини билдирганда, бу ҳақидаги ариза билан масъул шахснинг исталган ходимига исталган вақтда мурожаат қилиши мумкин. Бундай ходим маълумотларни ўчириш талабини кечиктирмасдан бажарилиши учун керакли амалларни бажаради.

 

Агар шахсий маълумотлар эълон қилиниб ва компаниямиз Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 17(1) моддасига биноан, масъул шахс сифатида шахсий маълумотларни ўчиришга мажбур бўлса, унда компаниямиз мазкур ҳолатда чора кўриш учун ўзидаги мавжуд технологиялар ва ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек техник характерга эга, эълон қилинган шахсий маълумотларга қайта ишлов берувчи бошқа масъул шахсларни, маълумотлар субъекти бу масъул шахслардан шахсий маълумотлари ёки нусхаларига бўлган барча ҳаволаларни, шунингдек, қайта ишлов бериш зарурати мавжуд бўлмаганда, шахсий маълумотларнинг ортиқча нусхаларини ўчиришларини талаб қилганлигидан хабардор қилиш учун ҳаракатларни амалга оширади. Бундай ҳолат юзага келганда, компаниямиз ходими бу масалани ҳал этишга қаратилган керакли ҳаракатларни амалга оширади.

              (e)    қайта ишлашни чеклаш ҳуқуқи

Шахсий маълумотлари қайта ишланаётган ҳар бир маълумотлар субъекти, масъул шахсдан қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлганда, маълумотларга қайта ишлов бериш чекланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга ва бу европа қонун чиқарувчиси томонидан таъминланган:

1. Маълумотлар субъекти, масъул шахс шахсий маълумотлар ҳақиқийлигини текшириши учун етадиган вақт давомида, шахсий маълумотларининг тўғри эканлигига эътироз билдирганда.

2. Қайта ишлаш учун ҳуқуқий асосларнинг мавжуд эмаслиги, маълумотлар субъекти шахсий маълумотларини ўчиришдан воз кечиши ва бунинг ўрнига шахсий маълумотларини ишлатишга чеклов талаб қилганда.

3. Масъул шахс қайта ишлаш мақсадидаги шахсий маълумотларга муҳтож эмас, бироқ улар маълумотлар субъектига ариза, қонуний талабларни бажариш ва ҳимоялаш учун зарур бўлганда.

4. Маълумотлар субъекти Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 21(1) моддасига биноан, маълумотларни қайта ишлашга қаршилик билдирганда, ва масъул шахснинг қонуний асослари маълумотлар субъектининг қонуний асосларидан устунлиги аниқланмаган ҳолатда.

Юқоридаги шартлардан бири мавжуд бўлганда, шунингдек маълумотлар субъекти, сақланган шахсий маълумотларини қайта ишлашга чеклов талаб этиш хоҳиши пайдо бўлганда, у тегишли ариза билан масъул шахснинг исталган ходимига исталган вақтда мурожаат қилиши мумкин. Компания ходими маълумотларни қайта ишлашни чеклашга қаратилган керакли амалларни бажаради.

(f)    маълумотларни кўчириш ҳуқуқи

Шахсий маълумотлари қайта ишланаётган ҳар бир маълумотлар субъекти, масъул шахсдан ўзига тегишли бўлган, маълумотлар субъекти томонидан масъул шахсга тизимли, универсал ва машинада ўқиладиган форматда тақдим этилган шахсий маълумотларини олишни талаб этиш  ҳуқуқига эга ва бу ҳуқуқ европа қонун чиқарувчиси томонидан таъминланган. Маълумотлар субъекти шунингдек, бундай маълумотларни тўсиқларсиз масъул шахс томонидан бошқа масъул шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлиб, агар унга шахсий маълумотлар аввалдан тақдим этилган бўлиб, уларни қайта ишлаш Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 6(1) моддаси (а) банди ёки 9(2) моддаси (а) бандига биноан, ёҳуд шартнома асосида, Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 6(1) моддаси (b) бандига асосланган бўлса, ва бундай қайта ишлаш автоматизация воситаларидан фойдаланган ҳолда  амалга оширилса, айрим ҳолатлар, қайта ишлашда жамоатчилик манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадлари кўзланган ҳолатлардан ташқари ёки масъул шахс зиммасига юклатилган расмий ваколатларни амалга оширишдаги ҳолатлар бундан мустаснодир.

Бундан ташқари, маълумотлар субъекти, Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 20(1) моддасига биноан ўз маълумотларини кўчириш ҳуқуқини амалга оширишда, шахсий маълумотларини бир масъул шахсдан бошқасига бериш ҳуқуқига эгадир, бу техник жиҳатдан мумкин бўлганда ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилмаган тақдирда.     

Маълумотларни кўчириш ҳуқуқини амалга ошириш учун маълумотлар субъекти исталган вақтда биз билан боғланиши мумкин.

g)    эътироз билдириш ҳуқуқи

Шахсий маълумотлари қайта ишланаётган ҳар бир маълумотлар субъекти, исталган вақтда аниқ бир ҳолатга асосланган сабаб бўйича, Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 6(1) моддаси (e) ёки (f) бандларига биноан қайта ишланаётган ўз шахсий маълумотларини қайта ишланишига эътироз билдириш  ҳуқуқига эга ва бу ҳуқуқ европа қонун чиқарувчиси томонидан таъминланган. Мазкур қоида профиллашда ҳам амал қилади.

Эътирозли мурожаат юзага келганда, биз шахсий маълумотларингизни қайта ишлашни тўхтатамиз, қайта ишлаш учун маълумотлар субъектининг манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликлари олдида устуворликка эга бўлган қонуний асосларимиз мавжуд бўлган ҳолат, ёки маълумотларни қайта ишлаш қонуний талабларни қўллаш, амалга ошириш ёки ҳимоя қилиш мақсадларига хизмат қилган ҳолатлар бундан мустасно.

Агар биз тўғридан-тўғри реклама тақдим этиш мақсадида шахсий маълумотларга қайта ишлов берсак, унда маълумотлар субъекти бундай реклама мақсадида шахсий маълумотларининг қайта ишланишига қарши исталган вақтда эътироз билдириш ҳуқуқига эгадир. Бу шунингдек профиллашга ҳам тааллуқлидир, агар у ҳам бундай реклама тақдим этилиши билан боғлиқ бўлса. Маълумотлар субъекти тўғридан-тўғри реклама тақдим этиш мақсадида маълумотларни қайта ишланишига қарши эътироз билдирса, биз бундай мақсадда шахсий маълумотларни қайта ишлашни тўхтатамиз.

Бундан ташқари, маълумотлар субъекти ўзидаги муайян ҳолат билан боғлиқ бўлган асосларда унга тегишли шахсий маълумотларни илмий ёки тарихий мақсадларда, шунингдек Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 89(1) моддасига мувофиқ, статистика мақсадларида қайта ишланишига қарши эътироз билдириш ҳуқуқига эга, маълумотларнинг бундай қайта ишланишида жамоатчилик манфаатларини таъминлаш мақсадларидаги вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ҳолатлар бундан мустасно. 

Эътироз билдириш ҳуқуқини амалга ошириш учун  маълумотлар субъекти бевосита исталган ходимга мурожаат қилиши мумкин. Маълумотлар субъекти, шунингдек ахборот жамиятининг хизматларидан фойдаланиш нуқтаи назаридан, 2002/58/EG Директивасининг қоидаларига қарамасдан, эътирозларини техник жиҳозлардан фойдаланган ёки фойдаланмаган ҳолда автоматлаштирилган воситалар ёрдамида  билдиришни мустақил равишда ҳал қилиш ҳуқуқига ҳам эгадир.

(h)    аниқ ҳолатларда қарор қабул қилишнинг автоматлаштирилган жараёни, жумладан профиллаш

Шахсий маълумотлари қайта ишланаётган ҳар бир маълумотлар субъекти, унга нисбатан ҳуқуқий ёки бошқа ўхшаш салбий оқибатлар келтирувчи қарорлар нафақат автоматик қайта ишлаш натижалари бўйича, шу жумладан профиллашда ҳам, қабул қилинишидан ташқари, бундай қарор қуйидаги ҳолатларда ҳам қабул қилиниши ҳуқуқига эга ва бу ҳуқуқ европа қонун чиқарувчиси томонидан таъминланган:

(1) маълумотлар субъекти ва масъул шахс ўртасида шартнома тузиш ёки шартномани бажариш учун зарур ҳисобланмаганда, ёки 

(2) Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатларнинг қонунчилик ҳужжатларига асосан, ва бу қонунчиликнинг масъул шахсга таъсири бўлиши билан бирга, шунингдек мазкур қонунчилик ҳужжатларида маълумотлар субъектининг ҳуқуқларини, эркинлигини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мақбул чора-тадбирлар кўзда тутилган ҳолда жоиз ҳисобланганда, ёки

(3) маълумотлар субъектининг бевосита розилиги билан асосланганда.

 

Агар қарор қабул қилиш

(1) маълумотлар субъекти ва масъул шахс ўртасида шартнома тузиш ёки бажариш учун зарур бўлганда ёки

(2) маълумотлар субъектининг бевосита розилиги билан асосланганда, биз маълумотлар субъектининг ҳуқуқ ва эркинликларини,  шунингдек қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича, шу жумладан, камида, масъул шахс сифатида таништирилган шахснинг қарор қабул қилиши жараёнида иштирок этиш ҳуқуқи, ўз нуқтаи назарингизни баён этишга ва қарор бўйича баҳслашиш учун мақбул чора-тадбирларни амалга оширамиз.

Агар маълумотлар субъекти қарор қабул қилишнинг автоматлаштирилган жараёнга тегишли бўлган ҳуқуқларини амалга оширишни истаса, у истаган пайтда масъул шахснинг исталган ходимига тегишли ариза билан мурожаат этиши мумкин.  

i)    маълумотларни қайта ишлашга розиликни бекор қилиш ҳуқуқи

Шахсий маълумотлари қайта ишланаётган ҳар бир маълумотлар субъекти, шахсий маълумотларни қайта ишлаш учун берган розилигини бекор қилиш ҳуқуқига эга ва бу ҳуқуқ европа қонун чиқарувчиси томонидан таъминланган.

Агар маълумотлар субъекти маълумотларини қайта ишлашга берган розилигини бекор қилиш ҳуқуқидан фойдаланишни истаса керакли ариза билан масъул шахснинг исталган ходимига исталган вақтда мурожаат қилиши мумкин.

 

Маълумотларни қайта ишлашнинг ҳуқуқий асоси

Маълумотларни қайта ишлашнинг аниқ мақсадлари учун розилик олган ҳолда, бундай қайта ишлаш бўйича амаллар ўтказишнинг ҳуқуқий асослари – Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 6 моддаси  (а) банди ҳисобланади. Агар шахсий маълумотларни қайта ишлаш, томонларнинг бири маълумотлар субъекти саналган шартномани бажариш учун муҳим бўлса, масалан, товар жўнатиш учун зарур бўлган қайта ишлаш амалларини бажариш ёки бошқа хизматлар ёки мажбуриятларни бажаришда, бу ҳолда Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 6 моддаси  (b) банди асосида қайта ишланади. Мазкур қоида, шартнома тузишдан олдин бажариладиган тадбирларни амалга оширишда, масалан, биз тақдим этадиган маҳсулот ва хизматларга сўровлар мавжуд бўлганда, зарур бўлган маълумотларни қайта ишлаш жараёнларига ҳам тегишлидир. Агар компаниямиз, шахсий маълумотларни қайта ишлаш зарурлигини, масалан, солиқларни тўлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини аниқловчи, бирор бир ҳуқуқий мажбуриятнинг таъсири доирасида бўлса, бу ҳолда Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 6 моддаси  (с) банди асосида қайта ишланади. Айрим ҳолатларда  шахсий маълумотларни қайта ишлаш маълумотлар субъекти ёки бошқа жисмоний шахснинг зарур ҳаётий манфаатларини ҳимоя қилиш учун муҳим ҳисобланиши мумкин. Бундай ҳолатлардан бири сифатида шундай воқеа бўлиши мумкинки, масалан, корхонамизда бирон бир ташриф буюрувчига шикаст етиши оқибатида, унинг исми шарифи, ёши, тиббий суғурта маълумотлари ёки бошқа ҳаётий муҳим ахборотларни шифокорга, шифохонага ёки учинчи шахсга берилиши зарур бўлган ҳолат. Бу ҳолатда маълумотларни қайта ишлаш Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 6 моддаси  (d) банди асосида амалга оширилади.

Ниҳоят, маълумотларни қайта ишлаш юзасидан амаллар Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 6 моддаси  (f) бандига асосланиши мумкин. Мазкур бандга асосан, қонуннинг юқорида санаб ўтилган бандлари таъсирига тушмайдиган маълумотларни қайта ишлаш, агар  бу маълумотларни қайта ишлаш компаниямизнинг ёки учинчи шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса, ва шу шарт биланки, маълумотлар субъектининг манфаатлари, асосий ҳуқуқлари ва эркинлиги компаниямиз ёки учинчи шахснинг қонуний манфаатларидан устун бўлмаганда амалга оширилади.

Маълумотларни қайта ишлаш бўйича кўрсатиб ўтилган амалларни бажариш бизга рухсат этилиши, қисман, шу сабаблики, бу европа қонун чиқарувчиси томонидан алоҳида зикр этилганлигидандир. Бунда европа қонун чиқарувчиси, маълумотлар субъекти масъул шахснинг мижози бўлган ҳолатда (Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 2 хатбоши, 47 декларатив қисми) қонуний манфаатлари мавжудлигини тахмин қилиш мумкинлигини  назарда тутган саналади.    

 

Маълумотларни қайта ишлашда масъул шахс ёки учинчи шахснинг қонуний манфаатлари

Агар шахсий маълумотларни қайта ишлаш Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 6 моддаси, (f) банди талабларига асосланса,  компания эгалари ва барча ходимларимизнинг манфаатлари йўлидаги тижорат фаолиятимизни амалга ошириш қонуний манфаатларимиз ҳисобланади.

 

Шахсий маълумотларни сақлаш муддати

Қонун билан белгиланган тегишли сақлаш муддати шахсий маълумотларни сақлаш муддатининг мезони ҳисобланади. Ушбу муддат тугаши билан, тегишли маълумотлар, агар улар шартномани бажариш ёки тайёрлаш учун бошқа талаб этилмаса, режали равишда ўчирилади.

 

Шахсий маълумотларни тақдим этиш тўғрисида ҳуқуқий ва шартномавий низомлар; шартнома тузиш учун шахсий маълумотларнинг зарурлиги; маълумотлар субъектининг шахсий маълумотларини тақдим этиш мажбуриятлари: шахсий маълумотларни тақдим этмасликнинг эҳтимолий  оқибатлари

 

Биз ушбу билан сизни хабардор қилмоқчи эдикки, айрим ҳолатларда шахсий маълумотларни тақдим этиш қонунчилик меъёрлари билан белгиланган (масалан, солиқ қонунчилиги) ёки шартнома қоидаларидан келиб чиққан (масалан, шартнома бўйича ҳамкор тўғрисида ахборот) бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда шартнома тузишда, маълумотлар субъекти, кейинчалик биз томонимиздан қайта ишланадиган  шахсий маълумотларини тақдим этиши зарур бўлиши мумкин. Масалан, агар компаниямиз маълумотлар субъекти билан шартнома тузадиган бўлса, унда маълумотлар субъекти  шахсий маълумотларини бизга тақдим этишга мажбурдир. Шахсий маълумотларини тақдим этмаслик, маълумотлар субъекти билан шартнома тузилмаслигини англатади.

Шахсий маълумотларини тақдим этишдан аввал, маълумотлар субъекти бизнинг бирон бир ходим билан алоқа боғлаши лозим. Бизнинг ходим ҳар бир муайян ҳолатда маълумотлар субъектига, шахсий маълумотларини қонунчилик меъёрлари ёки шартнома қоидаларига кўра тақдим этиш, ёҳуд шартнома тузиш учун тақдим этиш, шунингдек шахсий маълумотларни тақдим этиш бўйича мажбуриятнинг мавжудлиги ва уларни тақдим этмаслик оқибатлари қандай бўлиши тўғрисида тушунтириб беради.    

 

Қарор қабул қилишнинг автоматлаштирилган жараёни мавжудлиги

Маълумотларни ҳимоя қилиш учун масъул бўлган компания сифатида, биз, автоматлаштирилган қарор қабул қилиш ва профиллашни амалга ошириш жараёнларидан фойдаланишдан бош тортамиз.

 

Алоқа маълумотлари

Сиз сайтимизда кўрсатилган электрон почта манзилидан фойдаланган ҳолда биз билан боғланишингиз мумкин. Бу ҳолатда фойдаланувчининг электрон почта орқали юборилган шахсий маълумотлари сақлаб қолинади.

Сизнинг маълумотларингизни қайта ишлаш учун, шунингдек электрон почта орқали хабарлар юбориш ва қабул қилиш учун қайта ишлашга масъул бўлган шахс Google корпорациясига тегишли GSuite компаниясининг булутли хизматларидан фойдаланади. Google G Suite – компаниянинг ички маълумотларини, яъни ҳужжатлар, рўйхатлар, электрон почта ва  бошқа кўплаб ахборотларини булутли сақлаш ва қайта ишлаш хизматидир.

Google Ireland Limited, Gordon House, Barrow Street, Dublin 4, Ireland компанияси G Suite компаниясининг амалиёт компанияси саналади.

Orient Global GmbH компаниясининг алоқа манзилларига электрон почта хабарлари юборилганда, улар учинчи мамлакатда Google Ireland Limited компанияси тизимларида сақланади.

Шу муносабат билан томонлараро, буюртмаларни қайта ишлаш назарда тутилган шартнома имзоланган.

Кўрсатиб ўтилган шартномавий шартларга асосан, Google Ireland Limited  компанияси G Suite томонидан маълумотларни булутли сақлаш хизматида сақланган маълумотларга кириш ҳуқуқига эга эмас.

Маълумотлар бу ҳолатда учинчи шахсга берилмайди. Маълумотлар фақат ёзишмаларни қайта ишлаш учун ишлатилади.

 

Cookie файллари

Биз PHPSESSID cookie файлларидан фойдаланамиз. Бу cookie файли Сизнинг жорий сессиянгизни PHP-иловасига кўра сақлайди ва, шунинг билан, PHP дастурлаш тилига асосланган бу сайтнинг барча функциялари тўлиқлигича экранда акс этишини кафолатлайди. Сақлаш даври: браузер сессияси тугагунга қадар (браузер ёпилганда ўчиб кетади).

 

GoogleAnalytics

Бизнинг сайтимизда Google Ireland Limited, Gordon House, Barrow Street, Dublin 4, Ireland компаниясининг турли хизматларидан фойдаланилади. Алоҳида хизматлар батафсилроқ қуйида баён этилган:

Мазкур хизматлардан фойдаланиш билан бирга, ва, шу ҳолда шахсий маълумотлар (жумладан, IP-манзил) йиғиш билан, биз ўзимизнинг қонуний манфаатларимизни таъминлашга қаратилган, сайтимиздаги таклифларни Сиз учун қизиқарли бўлган тарзда кўрсатиш, уни қайта таҳлил қилиш ва такомиллаштириш, шунингдек Сизнинг эҳтиёжларингиз асосида эҳтимоли мавжуд рекламани мослаштириш каби  ҳуқуқларимизни амалга оширамиз (Маълумотлар ҳимояси бўйича Умумий регламентининг 6(1) моддаси (f) банди).

Google Analytics шунингдек cookie файлларидан ҳам фойдаланади (юқорига қаранг). Улар сизнинг компьютерингизда ҳам сақланади ва сиз веб-сайтдан фойдаланишингизни таҳлил қилиш имконини беради. Cookie файли томонидан генерация қилинган, сайтимиздан фойдаланганлик ҳақидаги ахборот одатда АҚШ даги Google серверига юборилади ва ўша жойда сақланади. 

 

IP-анонимлаштириш

Бу сайтда биз IP-анонимлаштириш функциясини фаоллаштирдик. Бу дегани, агар Сиз Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг ёки Европа иқтисодий ҳудуди тўғрисидиги Битим иштирокчи-давлатларининг ҳудудида бўлсангиз, Google Сизнинг IP-манзилингизни, АҚШ га юборишдан аввал қисқартиради. Мазкур сайт оператори топшириғига кўра Google бу ахборотни Сизнинг сайтдан фойдаланишингизни баҳолаш, сайтдаги фаоллик ҳақида ҳисобот тайёрлаш ва сайт операторига сайтдаги фаоллик ва Интернетдан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа хизматларни тақдим этиш учун ишлатади. Google Analytics доирасида Сизнинг браузерингиз томонидан берилган IP-манзил, Google нинг бошқа маълумотлари билан бирлаштирилмайди.  

 

Маълумотлар йиғишга қарши эътироз

Сиз ўз браузерингизда керакли созлашларни танлаб, cookie файлларидан фойдаланишни рад этишингиз мумкин, бироқ эътибор беринг, бу ҳолда сиз, балки, мазкур сайтнинг ҳамма функцияларидан тўлиқ ҳажмда фойдалана олмаслигингиз мумкин. Сиз, шунингдек cookie файли ҳосил қилган ва Сизнинг веб-сайтдан фойдаланишингиз (жумладан Сизнинг IP-манзилингиз ҳам) билан боғлиқ маълумотларни йиғишни, шунингдек бу маълумотларни Google компанияси томонидан қайта ишлашни олдини олишингиз мумкин, бунинг учун https://tools.google.com/dlpage/gaoptout?hl=de. ҳаволасида мавжуд бўлган браузер учун плагинни юклашингиз ва ўрнатишингиз лозим.    

Google Analytics фойдаланувчиларнинг маълумотларини қандай қилиб қайта ишлаши тўғрисидаги қўшимча ахборотни Сиз Google маълумотларининг ҳимояси тўғрисидаги Ахборотда топишингиз мумкин:

https://support.google.com/analytics/answer/6004245?hl=de.

 

Буюртмаларни қайта ишлаш

Google Analytics хизматларидан фойдаланиш учун биз буюртмаларни қайта ишлаш учун шартнома имзоладик ва бу хизматлардан фойдаланишда ГФР шахсий маълумотларини ҳимояси тўғрисидаги қонунчиликка амал қилишни назорат этиш органларининг қатъий талабларини тўлиқ бажармоқдамиз. 

 

GoogleAnalytics да демографик хусусиятлар

Мазкур сайт Google Analytics нинг «демографик хусусиятлар» функциясидан фойдаланади. Бу сайтдан фойдаланувчиларнинг ёши, жинси, қизиқишлари тўғрисидаги маълумотлардан иборат ҳисоботлар тайёрлашга имкон беради. Бу маълумотлар фойдаланувчи манфаатларига мос тақдим этиладиган Google рекламасига, шунингдек учинчи томон сотувчилардан олинган фойдаланувчилар тўғрисида маълумотларга асослангандир. Бу маълумотлар аниқ бир шахсга нисбатан тегишли ҳисобланмайди. Сиз исталган вақтда бу функцияни Google даги аккаунтингиздаги созлашлар ёрдамида бекор қилишингиз ёки аввалги хатбошида тушунтирилгандек, Google Analytics компанияси томонидан сизнинг маълумотларингизни йиғишни умуман таъқиқлашингиз мумкин.

 

 

 

Google Analytics дан сookie файллари

Номланиши

Мақсад

Амал қилиш муддати

_ga

Сайтга ташриф буюрувчиларни фарқлаш.

2 йил

_gid

Сайтга ташриф буюрувчиларни фарқлаш.

24 соат

_gat_gtag_UA_

Сўров тезлигини чеклаш учун ишлатилади. GoogleAnalytics хизматларини GoogleTagManager орқали тақдим этилганда бу файл _dc_gtm деб номланади.

1 дақиқа

_dc_gtm_

GoogleAnalytics серверининг сўров сонини кузатиб бориш учун ишлатилади.

1 дақиқа

AMP_TOKEN

AMP-Client-ID-Service хизматидаги Client-ID ни ҳисоблашда фойдаланиладиган Token-Code га эга.

Бу ID ни GoogleAnalytics да фойдаланадиган ID билан солиштирган ҳолда, фойдаланувчилар

AMP-контент ва AMP-контент-эмас ўртасидаги боғланишлар давомида солиштирилиши ҳам мумкин.

30 сониядан

1 йилгача

_gat

GoogleTagManager дан фойдаланганда GoogleAnalytics серверининг сўровлари сонини кузатиш учун ишлатилади.

1 дақиқа

_gac_

Фойдаланувчининг маркетинг кампаниялари тўғрисидаги ахборотлардан иборат. Улар Google AdWords / Google билан ҳамкорликда, Google Ads ва Google Analytics аккаунтлари бир-бирлари билан алоқа боғлаганда фойдаланилади.

90 кун

__utma

Фойдаланувчиларни ва сессияларни идентификацияси учун ID.

2 йил

__utmt

GoogleAnalytics серверининг сўровлари сонини кузатиш учун фойдаланилади.

10 дақиқа

__utmb

Янги сессиялар ва ташрифларни чеклаш учун фойдаланилади. Бу  cookie файли  GA.jsJavascript-библиотекасини юклашда ўрнатилади ва агар cookie __utmb файли мавжуд бўлмаганда. Бу cookie файли  ҳар сафар, маълумотлар GoogleAnalytics серверига жўнатилаётганда янгиланади.

30 дақиқа

__utmc

UrchinGoogleAnalytics нинг фақат эски версиялари билан фойдаланилади, лекин GA.js билан эмас. Янги сессияларни ва сессия сўнггида ташрифларни чеклаш учун фойдаланилади.

сессия

__utmz

Фойдаланувчини сайтга йўналтирган трафик манбаи ёки кампания тўғрисида ахборотга эга. Бу cookie файли GA.js javascript ни юклашда ўрнатилади ва маълумотларни Google Anaytics серверига жўнатишда янгиланади.  

6 ой

__utmv

_setCustomVar в Google Analytics услуби ёрдамида веб-ишлаб чиқувчи томонидан белгиланган фойдалаувчининг ахборотига эга.

Бу  cookie файли  Google Analytics серверига янги маълумотлар жўнатилганда, ҳар гал янгиланади.

2 йил

__utmx

Фойдаланувчи A / B- да ёқилганлигини аниқлаш учун ишлатилади ёки кўп вариантли тест.

18 ой

__utmxx

A / B- да қачон тугашини ёки фойдаланувчи иштирок этаётган кўп вариантли тестнинг тугашини аниқлаш учун ишлатилади.

18 ой