Continental семинари, 2018 йил ноябрь

Continental ва Orient Global GmbH компаниялари ўртасидаги кўп йиллик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Тошкентда ўтказилган техник ва ахборот семинари Ўзбекистон Республикаси бозорида ContiTech маҳсулотларини расмий тарқатилиши мавзусига бағишланди.

Семинар давомида Orient Global GmbH компаниясининг кўплаб савдо ҳамкорларига Continental нинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ходимлари томонидан ContiTech маҳсулотларининг афзалликлари баён этилди, шунингдек мазкур бренд ассортиментида пайдо бўлган янги маҳсулотлар ҳақида сўзлаб берилди. Семинар якунига кўра, иштирокчиларга сертификатлар топширилди, шунингдек эсдалик совғалари тақдим этилди.

Continental компаниясининг Россия ваколатхонаси ходимлари – сотув бўйича менежер Денис Лубиницкий ва техник тренер Дмитрий Осипов мазкур семинар аъло даражада ташкил этилганидан, ўзбекистон бозоридаги иштирокчиларнинг ContiTech маҳсулотларига бўлган катта қизиқишларидан мамнун эканликларини билдирдилар.