FEBI Bilstein GmbH семинари

Баҳор-куз даври Ўзбекистонга, жумладан, унинг бизнес соҳасига саёҳат қилишнинг энг қулай ва севимли вақти ҳисобланади.

Буни Orient Global GmbH нинг ўзбекистон бозоридаги узоқ ва стратегик ҳамкорларидан бири бўлган FEBI Bilstein GmbH компанияси ҳам эътироф этади. Компания вакиллари ҳар йили бир неча маротаба режали тарзда Ўзбекистонга ташриф буюришиб, Orient Global GmbH нинг ўзбекистон бозоридаги фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини амалга оширадилар.

Бундай ташрифларнинг бири давомида FEBI Bilstein GmbH компанияси вакиллари Orient Global GmbH томонидан Ўзбекистондаги савдо ҳамкорлари учун махсус ташкил этилган ахборот семинарида қатнашдилар.

Семинар давомида FEBI маҳсулотлари сотуви бўйича менежер Максим Гришаков FEBI савдо маркали маҳсулотларининг бошқа шундай тоифадаги брендларга нисбатан афзалликлари, ассортиментлардаги янгиликлар ҳақида батафсил гапириб берди. Семинар якунига кўра, иштирокчиларга шахсий сертификатлар, эсдалик совғалари топширилди.