Компания ҳақида

автозапчасти«Orient Global GmbH» компанияси Кёльн шаҳрида (Германия Федератив Республикаси) жойлашган. Компаниямизнинг асосий фаолияти турли хилдаги енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, йўл-қурилиш ва қишлоқ хўжалиги махсус техникалари учун OEM/Aftermarket нинг оригинал эҳтиёт қисмлари ва бутловчи маҳсулотларини дистрибьюторлик асосида етказиб беришни амалга оширишдан иборатдир.

Бизнинг таъминотчиларимиз – авто эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи дунёнинг етакчи корхоналари билан воситачиларсиз, расмий дистрибьютор мақомига эга ҳолда ишлаймиз.

Германия«Orient Global GmbH» компанияси кўп йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турли савдо маркаларнинг сотуви ва тарқатилиши бўйича расмий дистрибьюторлик ваколатларига эга бўлиб, уларнинг айримларига эксклюзив дилерлик мақомига ҳам эгамиз.

Таклиф этилаётган маҳсулотларнинг йирик ассортименти харидорлар ва мижозларнинг талаб ва эҳтиёжларини тўлиқ қондирган ҳолда, авто эҳтиёт қисмларнинг деярли барча турларини ўз ичига қамраб олган, ва бизга Ўзбекистон Республикаси бозорида авто эҳтиёт қисмлари савдоси бўйича етакчиларидан саналишимизга асос яратган.