Компаниямизнинг доимий мижозлари қаторида қуйидаги буюртмачилар гуруҳларини белгилаш мумкин:
• авто эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи фирма ва ташкилотлар, хусусий тадбиркорлар
• автокорхоналар, автобазалар, гаражлар уюшмалари
• техник хизмат кўрсатиш станциялари
• енгил ва юк автомобиллари, автобуслар ва бошқа транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар
• ўз автотранспорт воситалари паркига эга бўлган саноат секторидаги корхоналар
• ўз автотранспорт воситалари паркига эга бўлган давлат тузилмалари ва вазирликлар