Menzerna
Menzerna бутун дунё бўйлаб профессионаллар ва ҳаваскорлар орасида жуда машҳур бўлган автомобилларни сайқаллаш материалларини ишлаб чиқаради. Мензерна бугунги кунда ушбу соҳада маҳсулот ишлаб чиқарувчи дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.
Мензерна автомобил кузовларини таъмирлаш ва ёғочга ишлов бериш учун профессионал сайқаллаш пасталарини ишлаб чиқаради. Мензерна сайқаллаш пасталари таркибини фарқи шундаки улар сувга асосланган бўлиб силикон тўлдирувчиларсиз ва барча турдаги бўёқларда шу жумладан бўёқ ва лакларда ишлатилиши мумкин. Шунунигдек Мензерна сайқаллаш пасталари бўёқ сехларида фойдаланишда ҳам хавфсиздир.
Мензерна сайқаллаш материаллари учун абразивларни мустақил ишлаб чиқаради, бу абразив зарралари ўлчамлари ва шаклларини тўлиқ назорат қилиш имконини беради ва ўз навбатида барқарор ва кутилган сайқал натижасини беради. Бундан ташқари Мензерна билан ишлашда чанг ҳосил бўлиши минимал ёки умуман йўқ.
Компаниянинг барча маҳсулотлари 5 гуруҳга бўлинган:
- “Power gloss”
- “Intensive polish”
- “Final finish”
- “Sealing wax”
- “Power finish”
сайқаллашнинг ҳар бир босқичи учун воситаларни ўз ичига олади. Умуман олганда компания ассортименти 400 дан ортиқ турли хил сайқаллаш аралашмаларини ўз ичига олади ва бу сизага сиртни пардозлаш билан боғлиқ ҳар қандай муаммони ҳал қилиш имконини беради.
Мензерна бозорнинг бешта сегментида ишлайд:
- Автомобил саноати (автомобилларни сотишдан олдин ва сотишдан кейин тайёрлаш, автомобилларни парлатиш ва бошқалар)
- Ёғочга ишлов бериш саноати (арматурлар, ёғоч мусиқа асбоблари ва бошқаларни қайта ишлаш ва уларга хизмат кўрсатиш).
- Металлга ишлов бериш (енгил ва қаттиқ уланишлар учун)
- Заргарлик буюмлари (барча турдаги заргарлик буюмлари, билагузуклар ва бошқалар)
- Бошқа саноат (ошхона ва ёритиш ускуналари, санитария-техник воситалар ва бошқалар)

Эҳтиёт қисмлар топишга ёрдам берамиз

Биз билан ишлайдиган брендлар











