Wabco семинари, 2013 йил октябрь

«Orient Global GmbH» компанияси «Wabco» бренди маҳсулотларининг Ўзбекистон Республикасидаги расмий дистрибьютори ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Wabco» нинг расмий дистрибьютор мақомига эга бўлган вақтдан бошлаб, ўтган давр мобайнида кўплаб ишлар амалга оширилди.

2013 йилнинг кузида «Orient Global GmbH» томонидан ўзбек ҳамкорларимизни «Wabco» маҳсулотлари билан таништириш мақсадида уч кунлик ўқув-ахборот семинари ўтказилди.

Семинар давомида иштирокчиларга Wabco бренди ҳақида, унинг маҳсулот линияси, хусусиятлари ва янгиликлари тўғрисида тўлиқ ва кенг қамровли маълумотлар берилди.

Семинарнинг учинчи куни бевосита реал транспорт воситасида ихтисослаштирилган диагностика асбоб-ускуналарини қўллаш билан боғлиқ амалий машғулот ўтказилди.

Семинар якуни бўйича ҳамма иштирокчилар шахсий сертификатларга эга бўлдилар, совға ва сувенирлар билан тақдирландилар.

Иштирокчилар семинар давомида олган маълумотлар, тақдим этилган ахборотларга катта қизиқиш билдириб, келгусида бундай анжуманларда иштирок этиш истакларини билдирдилар.