ZF Friedrichshafen AG семинари, 2013 йил ноябрь

ZF Friedrichshafen AG компанияси билан ҳамкорлигимиз 14 йилдан зиёд муддатни ўз ичига олади.

Ўтган давр мобайнида компанияларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ўсиб борди ва мустаҳкамланди. ZF Friedrichshafen AG концерни таркибига кирувчи Sachs/Boge/Lemförder/ZF/TRW брендлари бугунги кунга келиб, етказиб берилаётган маҳсулотлар умумий ҳажми кўрсаткичларида етакчиликни эгаллади.

Компанияларимиз ўртасидаги мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорликнинг мисоли тариқасида 2013 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган ахборот семинарини қайд этишимиз мумкин.

Семинарда Sachs/Boge/Lemförder/ZF савдо маркалари маҳсулотлари билан шуғулланувчи доимий ҳамкорларимизнинг 50 дан зиёд вакиллари иштирок этдилар. Иштирокчилар қаторида улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчилардан ташқари, турли техник хизмат кўрсатиш станцияларини, шунингдек республиканинг йирик саноат, давлат ва тижорат корхоналари вакиллари ҳам ҳозир бўлдилар.

Семинар машғулотларини ZF Friedrichshafen AG компаниясидан Шимолий ва Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича сотиш бўлими раҳбари Кристоф Хан, ZF Friedrichshafen AG компаниясининг Украинадаги ваколатхонаси бошлиғи ва маркетинг бўйича офис раҳбари Андрей Святний ўтказдилар.

Семинар иштирокчилари ишлаб чиқарувчи завод вакиллари билан бевосита мулоқотда бўлиш имкониятини тақдим этган «Orient Global GmbH» компаниясига миннатдорчилик билдирдилар.