ZF Friedrichshafen AG семинари, 2019 йил февраль

ZF Friedrichshafen AG компанияси ўз ҳамкорларини ҳар доим тушуниб муносабатга киришади ва биргаликдаги ишлари мобайнидаги кўп сонли истакларига пешвоз чиқадилар.

ZF Friedrichshafen AG ва Orient Global GmbH компаниялари ўртасидаги ҳамкорликнинг кўп йиллик тарихи давомида ўзаро яхши ишбилармонлик муносабатлари ва Ўзбекистон бозори талабларини тушуниш юзага келди.

ZF Friedrichshafen AG концерни ходимлари сотув жараёни билан танишиш мақсадида мунтазам равишда Ўзбекистонга ташриф буюрадилар, кўп йиллик ҳамкор саналган Orient Global GmbH компанияси фаолиятига диққатларини жалб этадилар ва келгуси сотувларни муваффақиятли амалга ошириш ва Ўзбекистон бозорида Sachss/Boge/Lemforder/ZF/TRW савдо маркаларини ривожлантириш бўйича кўп ишларни бажарадилар.

2019 йил бошларида ZF Friedrichshafen AG ходимларининг Ўзбекистонга навбатдаги ишчи ташрифи давомида компаниямиз томонидан ZF Friedrichshafen AG нинг янги маҳсулотларига бағишланган, шунингдек автотранспорт воситаларида Sachs маҳсулотларидан тўғри фойдаланиш юзасидан техник семинар ўтказилди.

Семинарда ZF Friedrichshafen AG компанияси тренинг ва сервис хизматлари бўйича техник мутахассиси Филипп Клекенер, шунингдек маркетинг офисининг мутахассиси Даниил Данильчук қатнашдилар.

Семинар давомида иштирокчилар ўзлари фойдаланаётган маҳсулотлар ва кўплаб янгиликлар ҳақидаги долзарб маълумотларга эга бўлганликларини билдириб, унинг ташкилотчиларидан миннатдор бўлдилар.