Orient Global GmbH

Orient Global GmbH Тошкентда OEM/Aftermarket тоифасида ALCO автомобил эҳтиёт қисмларини тақдим этади.  Биз ушбу ишлаб чиқарувчи компаниянинг расмий вакили сифатида анчадан бери фаолият кўрсатиб келмоқдамиз, шу сабаб биз харидорлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга муваффақ бўлдик. Турли ассортимент, Ўзбекистон учун оригинал ALCO эҳтиёт қисмларининг ҳамёнбоп нархлари, тез ва ишончли етказиб бериш афзалликларимизнинг бир нечтаси, холос. Батафсил маълумот ва тез-тез бериладиган саволларга жавоблар билан қуйида танишишингиз мумкин.

Тошкентда ALCO эҳтиёт қисмларини қаердан сотиб олиш мумкин: харидорларимиз учун имкониятлар

Orient Global GmbH 50 дан ортиқ таниқли брендларнинг автомобил қисмларини етказиб беришга ихтисослашган.  ALCO маҳсулотларини етказиб бериш – бизнинг асосий  фаолиятимиздан биридир.  Биз ушбу ишлаб чиқарувчи компания автомобил эҳтиёт қисмларининг расмий дистрибютори ҳисобланамиз. Бу эса бизга ўз навбатида Ўзбекистондаги харидорлар учун энг қулай шарт-шароитларни таъминлаш имконини берди. ALCO эҳтиёт қисмларига улгуржи ёки чакана буюртма бериш мақсадида биз билан боғланган мижозлар учун эътиборга молик қуйидаги бир қанча имкониятлар эшиги очилади: 

  • ALCO эҳтиёт қисмларининг расмий тасдиқланган мувофиқлик сертификатлари ҳамда асл сифати кафолати;
  • Буюртмаларнинг ўз вақтида етказиб берилишини таъминловчи, шунингдек, зарурият туғилганда божхона расмийлаштирувига кўмаклашадиган самарали логистика хизмати;
  • Тошкент шаҳрида автомобиллар учун ALCO эҳтиёт қисмларининг ҳамёнбоп нархлари ва доимий мижозларга харажатларни камайтириш имконини берувчи чегирмалар.   

Ўзбекистонда ALCO бренди автомобил қисмларини харид қилиш бўйича таклифимизнинг афзалликлари орасида малакали маслаҳатчилар ёрдами ҳам мавжуд. Қўллаб-қувватлаш хизмати операторига мурожаат қилиш орқали сиз маҳсулот бўйича барча керакли маълумотларни, уни сотиш ва етказиб бериш шартларини аниқлаб олишингиз мумкин бўлади. Зарур бўлганда, мутахассис танловингизга мос келадиган авто эҳтиёт қисмларини танлаш ва буюртма беришда кўмаклашади.

ALCO автомобил эҳтиёт қисмлари савдоси бўйича кўп сўраладиган саволлар

  • Етказиб бериш қанча вақт олади?  – Ўзбекистонда ALCO маҳсулотларини етказиб бериш муддатлари ишлаб чиқарувчининг омборларида маҳсулот мавжудлигига, транспорт компаниялари билан келишувга ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ. Маълум бир ALCO бренди эҳтиёт қисмини етказиб бериш борасида батафсил маълумот олиш учун менежеримиз билан боғланинг.
  • Нима сабабдан ALCO авто эҳтиёт қисмлари нархлари сайтда кўрсатилмаган?  — Мижозларимиз билан ишлашда биз ишлаб чиқарувчи компания томонидан тақдим этилган умумий прайс-лист (нархлар рўйхати)дан фойдаланамиз, у эса доимий равишда ўзгариб туриши мумкин. Шунинг учун ҳам аввал мижозга ALCO маҳсулотларининг ҳозирда актуал нархлар рўйхати, шунингдек, товарнинг мавжудлиги ва буюртма сифатида жойлаштирилган маҳсулотни етказишга тайёрлаш муддатлари ҳақида маълумот тақдим этилади.
Бизга ёзинг Бизга ёзинг

Эҳтиёт қисмлар топишга ёрдам берамиз

Captcha
Брендлар Брендлар

Биз билан ишлайдиган брендлар

Zimmermann
ZF
Zekkert
YENMAK
VEMO
Vaico
TRW
TRUCKTEC
TOPRAN
SWAG