Orient Global GmbH

Orient Global GmbH Тошкентда OEM/Aftermarket тоифасида VAICO автомобил эҳтиёт қисмларини тақдим этади. Биз ушбу ишлаб чиқарувчи компаниянинг расмий вакили сифатида анчадан бери фаолият кўрсатиб келмоқдамиз, шу сабаб биз харидорлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга муваффақ бўлдик. Турли ассортимент, Ўзбекистон учун оригинал VAICO эҳтиёт қисмларининг ҳамёнбоп нархлари, тез ва ишончли етказиб бериш афзалликларимизнинг бир нечтаси, холос. Батафсил маълумот ва тез-тез бериладиган саволларга жавоблар билан қуйида танишишингиз мумкин.

VAICO эҳтиёт қисмларини қаердан харид қилиш мумкин: харидорларимиз учун имкониятлар

Orient Global GmbH 50 дан ортиқ таниқли брендларнинг автомобил қисмларини етказиб беришга ихтисослашган. VAICO маҳсулотларини етказиб бериш – бизнинг асосий фаолиятимиздан биридир. Биз ушбу ишлаб чиқарувчи компания автомобил эҳтиёт қисмларининг расмий дистрибютори ҳисобланамиз. Бу эса бизга ўз навбатида Ўзбекистондаги харидорлар учун энг қулай шарт-шароитларни таъминлаш имконини берди. VAICO эҳтиёт қисмларига улгуржи ёки чакана буюртма бериш мақсадида биз билан боғланган мижозлар учун эътиборга молик қуйидаги бир қанча имкониятлар эшиги очилади:

  • VAICO эҳтиёт қисмларининг расмий тасдиқланган мувофиқлик сертификатлари ҳамда асл сифати кафолати;
  • Буюртмаларнинг ўз вақтида етказиб берилишини таъминловчи, шунингдек, зарурият туғилганда божхона расмийлаштирувига кўмаклашадиган самарали логистика хизмати;
  • Тошкент шаҳрида автомобиллар учун VAICO эҳтиёт қисмларининг ҳамёнбоп нархлари ва доимий мижозларга харажатларни камайтириш имконини берувчи чегирмалар.

VAICO автомобил эҳтиёт қисмларини харид қилиш борасидаги афзалликларимиз орасида малакали консултант хизмати ҳам мавжуд. Қўллаб-қувватлаш хизмати операторига мурожаат қилиш орқали сиз маҳсулот бўйича барча керакли маълумотларни, уни сотиш ва етказиб бериш шартларини аниқлаб олишингиз мумкин бўлади. Зарур бўлганда, мутахассис танловингизга мос келадиган авто эҳтиёт қисмларини танлаш ва буюртма беришда кўмаклашади.

VAICO автомобил эҳтиёт қисмлари савдоси бўйича кўп сўраладиган саволлар

Бу қисмда мижозларимиз томонидан тез-тез сўраладиган саволларга жавоблар эълон қилинган. Улар билан танишиб чиқинг – эҳтимол, бу ерда VAICO авто эҳтиёт қисмлари ҳақида ўзингизни қизиқтирган маълумотни топишингиз мумкин.

  • Етказиб бериш қанча вақт олади? – Ўзбекистонда VAICO маҳсулотларини етказиб бериш муддатлари ишлаб чиқарувчининг омборларида маҳсулот мавжудлигига, транспорт компаниялари билан келишувга ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ. Маълум бир VAICO бренди эҳтиёт қисмини етказиб бериш борасида батафсил маълумот олиш учун менежеримиз билан боғланинг.
  • Нима сабабдан VAICO авто эҳтиёт қисмлари нархлари сайтда кўрсатилмаган? — Мижозларимиз билан ишлашда биз ишлаб чиқарувчи компания томонидан тақдим этилган умумий прайс-лист (нархлар рўйхати)дан фойдаланамиз, у эса доимий равишда ўзгариб туриши мумкин. Шунинг учун ҳам аввал мижозга VAICO маҳсулотларининг ҳозирда актуал нархлар рўйхати, шунингдек, товарнинг мавжудлиги ва буюртма сифатида жойлаштирилган маҳсулотни етказишга тайёрлаш муддатлари ҳақида маълумот тақдим этилади.
Бизга ёзинг Бизга ёзинг

Эҳтиёт қисмлар топишга ёрдам берамиз

Captcha
Брендлар Брендлар

Биз билан ишлайдиган брендлар

Zimmermann
ZF
Zekkert
YENMAK
VEMO
Vaico
TRW
TRUCKTEC
TOPRAN
SWAG
Stellox