GOETZE
Orient Global GmbH Тошкентда OEM/Aftermarket тоифасида GOETZE автомобил эҳтиёт қисмларини тақдим этади. Биз ушбу ишлаб чиқарувчи компаниянинг расмий вакили сифатида анчадан бери фаолият кўрсатиб келмоқдамиз, шу сабаб биз харидорлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга муваффақ бўлдик. Турли ассортимент, Ўзбекистон учун оригинал GOETZE эҳтиёт қисмларининг ҳамёнбоп нархлари, тез ва ишончли етказиб бериш афзалликларимизнинг бир нечтаси, холос. Батафсил маълумот ва тез-тез бериладиган саволларга жавоблар билан қуйида танишишингиз мумкин.
Тошкентда GOETZE эҳтиёт қисмларини қаердан сотиб олиш мумкин: харидорларимиз учун имкониятлар
Orient Global GmbH 50 дан ортиқ таниқли брендларнинг автомобил қисмларини етказиб беришга ихтисослашган. GOETZE маҳсулотларини етказиб бериш – бизнинг асосий фаолиятимиздан биридир. Биз ушбу ишлаб чиқарувчи компания автомобил эҳтиёт қисмларининг расмий дистрибютори ҳисобланамиз. Бу эса бизга ўз навбатида Ўзбекистондаги харидорлар учун энг қулай шарт-шароитларни таъминлаш имконини берди. GOETZE эҳтиёт қисмларига улгуржи ёки чакана буюртма бериш мақсадида биз билан боғланган мижозлар учун эътиборга молик қуйидаги бир қанча имкониятлар эшиги очилади:
- GOETZE эҳтиёт қисмларининг расмий тасдиқланган мувофиқлик сертификатлари ҳамда асл сифати кафолати;
- Буюртмаларнинг ўз вақтида етказиб берилишини таъминловчи, шунингдек, зарурият туғилганда божхона расмийлаштирувига кўмаклашадиган самарали логистика хизмати;
- Тошкент шаҳрида автомобиллар учун GOETZE эҳтиёт қисмларининг ҳамёнбоп нархлари ва доимий мижозларга харажатларни камайтириш имконини берувчи чегирмалар.
GOETZE автомобил эҳтиёт қисмларини харид қилиш бўйича таклифимиз афзалликлари малакали консултант хизматини ҳам ўз ичига олади. Қўллаб-қувватлаш хизмати операторига мурожаат қилиш орқали сиз маҳсулот ҳақида барча керакли маълумотларни, уни сотиш ва етказиб бериш шартларини аниқлаб олишингиз мумкин бўлади. Зарур бўлганда, мутахассис танловингизга мос келадиган авто эҳтиёт қисмларини танлаш ва буюртма беришда кўмаклашади.
GOETZE автомобил эҳтиёт қисмлари савдоси бўйича кўп сўраладиган саволлар
Бу қисмда мижозларимиз томонидан тез-тез сўраладиган саволларга жавоблар эълон қилинган. Улар билан танишиб чиқинг – эҳтимол, бу ерда GOETZE авто эҳтиёт қисмлари ҳақида ўзингизни қизиқтирган маълумотни топишингиз мумкин.
- Етказиб бериш қанча вақт олади? – Ўзбекистонда GOETZE маҳсулотларини етказиб бериш муддатлари ишлаб чиқарувчининг омборларида маҳсулот мавжудлигига, транспорт компаниялари билан келишувга ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ. Маълум бир GOETZE бренди эҳтиёт қисмини етказиб бериш борасида батафсил маълумот олиш учун менежеримиз билан боғланинг.
- Нима сабабдан GOETZE авто эҳтиёт қисмлари нархлари сайтда кўрсатилмаган? — Мижозларимиз билан ишлашда биз ишлаб чиқарувчи компания томонидан тақдим этилган умумий прайс-лист (нархлар рўйхати)дан фойдаланамиз, у эса доимий равишда ўзгариб туриши мумкин. Шунинг учун ҳам аввал мижозга GOETZE маҳсулотларининг ҳозирда актуал нархлар рўйхати, шунингдек, товарнинг мавжудлиги ва буюртма сифатида жойлаштирилган маҳсулотни етказишга тайёрлаш муддатлари ҳақида маълумот тақдим этилади.